Халқ чолғулари
В.Успенский номидаги РИМАЛ қошида 2010йилдан бошлаб “халқ чолғулари” бўлими ўз фаолиятини бошлади. Бўлимга собиқ Х.Х.Ниёзий номидаги РМК ўқитувчилари жалб қилинди. Тажрибали ўқитувчилар “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” Б.Атаев, “Меҳнат шухрат” ордени соҳиби С.Каримов, халқ таълими аълочиси Г.Мухамедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист З.Рахматуллаеваларнинг билим ва тажрибаларига таяниб бўлим ўз фаолиятини бошлади.
Ўтган қисқа давр ичида бўлим кўп ютуқларга эришди. Жумладан мактаб ва лицей хаётида фаол иштирок этди. Концерт дастурлари, ижодий кечалар, маданий-маърифий тадбирларда қатнашди. Бўлим ўқувчилари халқаро ва республика кўрик-танловларида қатнашиб яхши натижаларга эришди.
2011 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган Республика ёш ижрочилар кўрик-танловида ўқувчи Утамурадова Шахло 1-ўрин(чанг) Д.Абдугаппарова синфи, Ярқулов Отабек 1-ўрин (танбур) Д.Каримова синфи, Кимсанов Охунжон 1-ўрин(баян) М.Маевский синфи, Ахмедова Дунёзода 2-ўрин (дутор) Г.Мухамедова синфи, Қосимов Фазлиддин 2-ўрин (ғижжак контрабас) М.Азизов синфи, Тоиров Акбар 2-ўрин (ғижжак-альт) Б.Абдуллаев синфи, Усмонов Даврон 3-ўрин (афғон-рубоб) С.Каримов синфи, Овсянников Максим 3-ўрин (аккордеон) М.Маевский синфи, Толипов Омон 3-ўрин (ғижжак) Б.Абдуллаев синфи муносиб кўрилди.
2012 йилда бўлим ўқитувчиси Замира Рахматуллаева ташаббуси билан “Мерос” миллий чолғулар фольклор ансмбли ташкил этилди ва жуда кўп ютуқларга эришилди. Жумладан концерт дастурларда фаол иштирок этишди,кўрик-танлов ва фестивалларда қатнашиб юқори натижаларга эришилди. Ансамбл ўз ижодий фаоиятини Ўзбекистон телевидениясининг олтин фондига мухрлаб, ”Ёшлар”, “Тошкент”, Маънавият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” каналлари орқали санъат шинавандаларига тақдим этилмоқда.
2013 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика ёш ижрочилар кўрик-танлови натижаларига кўра Ахмедов Мавлонбек 1-ўрин (прима-рубоб) А.Ирисов синфи, Турсунов Фаррух 2-ўрин (доира) Э.Шохакимов синфи, Абдулахадов Азимжон 2-ўрин (ғижжак-контрабас) М.Азизов синфи, Матёқубова Зебо 2-ўрин (чанг) С.Азимова синфи, Мухамед Али Филипп 2-ўрин (аккордеон) А.Тихонов синфи, Бахтиёрова Насиба 3-ўрин (дутор) Н.Айнабаева синфи, Боқижонова Мадина 3-ўрин (танбур) Д.Каримова синфи ўқувчилари тақдирландилар.
2013 йил март ойида Москва шаҳрида ўтказилган “Зажги Свою Звезду” халқаро кўрик-танловида Рахмонали Юлчибоев 1-ўрин ғолиби, шу йилнинг ўзида Италия шаҳрида ўтказилган фестивал кўрик-танловда “Мерос” миллий фольклор ансамбли қатнашиб лауреат бўлди, ўқувчилардан Рахманали Юлчибаев гран при сохиби ва Ўткирбек Махкамов дипломлар билан тақдирландилар. Хозирда мазкур ўқувчилар ва бўлимнинг бошқа битирувчилари Ўзбекистон давлат консерваторияси ва бошқа олий ўқув юртларида ўз йўналишларида ўқишларини давом эттиришмоқда.
Хозирги кунда бўлимда ёш авлодга най, қўшнай, чанг, прима-рубоб, қашқар-рубоб, афғон-рубоб, танбур, дутор, дутор-бас, доира, ғижжак, ғижжак-альт, ғижжак-бас, ғижжак-контрабас, баян-аккордеон ва классик гитара чолғулари мукаммал ва профессионал даражада ўргатилмоқда. Мазкур чолғулардан ўқитувчи ва жўрнавозар З.Рахматуллаева, Б.Абдуллаев, бўлим бошлиғи Ж.Каримов, Ж.Раджабов, Э.Шохакимов, А.Хусанов , Ў.Жуманиёзов, А.Мусаева, А.Ахмедов, У.Абдузокирова, Д.Зоитов, М.Карабоев, Р.Азимова,Ш.Каримов, К.Бабасянлар ўз билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатмоқдалар.
Бўлимнинг асосий мақсади; ёш авлоднинг дунёқарашини ривожлантириш ва кенгайтириш, мусиқий савиясини ошириш миллий ва халқ куйлари билан бир қаторда, халқ чолғуларида жахон композиторлариасарларини, қардош халқ мусиқаларини ҳам ўргатишдир.