Умумтаълим бўлимининг фаолияти
В. Успенский номидаги РИМАЛ нинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак узоқ тарихий жараёнини ўзига қамраб олади. 1939 йилда лицей камгина ўқувчилар билан ташкил топган. Йиллар давомида лицейнинг ўқувчилар сони кўпайиб борди. 1960 йилдан 1990 йилгача лицейни И.Г. Йўлдашева бошқарди. Шу йиллар давомида бир қатор истеъдодли ўқувчиларни М. Ашрафий номидаги Давлат Консерваториясига тайёрлаб берди. Консерваторияда ўқишни тамомлаб бўлгандан сўнг ўзлари таълим олган масканда иш жараёнларини олиб бордилар.
И.Г. Йўлдашева ўз касбдоши бўлган К. О. Зоировга лицейини бошқаришни топширди. 1990-2007 йилгача К.О. Зоиров раҳбарлик қилди. К. О. Зоиров раҳбарлик даврида лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари катта ютуқларга эришган.
2007 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Д. А. Джамалова раҳбарлик қилиб келмоқда.
Лицейда 2 йўналишда таълим олиб борилиб, умумтаълим фанларидан 31 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатади. Мусиқа билан биргаликда умумтаълим фанлари ҳам чуқур ўргатилиб борилади. Даргохда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.А.Расулова билан биргаликда малакали, анча йиллардан бери ишлаб келаётган фидойи устозлардан С.С.Махмудова, Е.Г. Калмыкова, Н.П. Котова, Ш.С. Халикова, У.П.Максумова, У.А.Турсунова, Т.М.Юнусова, Е.К. Якушко, Р.Х.Муратбекова, Г.С.Халилова, Д.И.Аширова, Г.П. Имомова, Н.И. Каримова ва бошқалар ёш авлоднинг ҳар томонлама етук инсон бўлишига куч аямай ишлаб келмоқдалар. Лицейдаги фаолият олиб бораётган тажрибали ўқитувчилардан бир қатори Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус касб-ҳунар таълим аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланган.
Лицейимиз ихтисослаштирилган даргоҳ бўлгани учунми байрам тантаналари ўзгача бир шукуҳ билан ўтади. Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейин ўзлигимиз, қадриятларимиз тикланиб бораяпти. Ўзликни англаш эса ўз тарихини билишдан бошланади. Лицейимизда ўтказиладиган ҳар бир тадбир ўқувчиларимиз ва ўқитувчиларимиз томонидан ўзгача тайёргарлик билан ўтказилади. Булардан: “Мустақиллик ”, “Устозлар ва мураббийлар” куни, 21- октябрь “Ўзбек тилига давлат тили мақоми” берилган кун, 8 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси қабул қилинган куни, 14 январь “Ватан ҳимоячилари” куни, Буюк бобомиз Алишер Навоий таваллуд топган куни, Шоҳ ва шоир Бобур таваллуд топган куни, 8 март Халқаро –хотин қизлар куни, 21 март “Наврўз” байрами, 1 июнь Бутун жаҳон болаларни ҳимоялаш кунларига бағишланган тантаналардир. Бу тадбирларда соғлом авлодни шакллантириш, уларни ижтимоий тафаккури етук, ҳар томонлама камол топишига катта эътибор берилади. Мустақил Ўзбекистонимизнинг ривожланишида ўқувчиларимизнинг ҳам ўз ўрини бор.